Бу оятлардаги сўзлар умумийдир. أَمْرُهُمْ , яъни «уларнинг ишлари»дан мусулмонларнинг ишлари назарда тутилади. الأَمْرِ , яъни «ишлар» сўзидаги алиф лом ишнинг бирлик ва кўпликни хословчи далил келмагунча умумийлигини билдиради. Бу ерда фақат шўрога тааллуқли далил йўқ, шунинг учун у умумийлигича қолади. Аммо маслаҳат қилинган фикрни олиш зарурлиги, яъни тўғри-нотўғрилигидан қатъий назар кўпчиликнинг фикри кучлилиги ёки тўғрилик жиҳати кучлилигига келсак, кўпчиликнинг фикрини олишга далолат қилувчи далиллар ҳам бор. Шунингдек, кўпчиликнинг фикрига қарамасдан ҳуқуқни амалдорга берадиган далиллар ҳам бор. Расулуллоҳ с.а.в. Абу Бакр ва Умар р.а.ларга шундай дедилар: «Агар сизлар бирор маслаҳатга иттифоқ қилсанглар, мен унга қарши бўлмайман». Уҳуд жангида эса кўпчиликнинг фикрига қўшилдилар. Оллоҳ Таоло Расулуллоҳ с.а.в.га айтади:
وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ – „Ва ишларингизда улар (саҳобаларингиз)га маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга суянинг - таваккул қилинг!“ [3:159]
Биз қачон кўпчиликнинг фикрини олишимиз керак, қачон уни рад этишимиз мумкинлигини билиш учун аввало Қуръон ва ҳадисда келган далилларни ўрганиб, кейин бу далилларни дунёда мавжуд фикрларга татбиқ этамиз. Қуръонда икки оят келган: бири Оллоҳ Таолонинг мана бу сўзи:
وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ – „Ва ишларингизда улар (саҳобаларингиз)га маслаҳат солинг“. [3:159]
Бу оят Расулуллоҳ с.а.в.ни мусулмонларнинг фикрини олишга буюришидир. Лекин Оллоҳ Таоло Расулуллоҳ с.а.в.га фикрни ихтиёр қилиш ҳуқуқини бериб, бу оятни шундай тугатади:
فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ – „Агар бир нарсани қасд қилсангиз, Оллоҳга таваккул қилинг“, [3:159]
яъни шўро (маслаҳат) қилгандан кейин бир нарсани ният қилсангиз, ишингизда оғишмаслик учун Оллоҳга таваккул қилинг. Оллоҳ Таоло «қасд қилсангиз» деди, «қасд қилсанглар» демади. Аммо иккинчи оятда эса Оллоҳ Таоло бундай деди:
وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ Бу оят мусулмонлар маслаҳат қилмагунларича бир тўхтамга келмасликларига Оллоҳнинг мақтовидир ҳамда маслаҳатга қизиқтиришдир. Лекин бу жумла мужмал ҳолда келган, шунинг учун уни муфассал баён қиладиган Суннатга мурожаат этиш зарур. 171-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|